Дунёда машҳур бўлган юқори сифатли маиший техника ишлаб чиқарувчи  Samsung, Sony, LG, Siemens ва Bosch каби брендлар ўз сервис марказларига эга эканлиги ҳаммага аён.  Бу сервис марказлари маиший техникадан фойдаланиш жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф қилишда мижозларга ёрдам беради ва маҳсулот сифатини кафолатлайди. Шунинг учун харидорлар бу брендларга юқори ишонч билдиришади. Миллий ғуруримиз бўлган  Artel корхонаси ҳам жаҳон стандартларига риоя қилган ҳолда ўз харидорларига мукаммал ва юқори хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекстон Республикаси бўйлаб сервис марказларини очмоқда.

Ўз фаолиятини 2012 йилда бошлаган New Profi Technology масъулияти чекланган жамиятнинг асосий мақсади - "Artel" бренди остидаги маиший техникларни таъмирлашдан иборат. Сўнгги йилларда республикамизнинг ҳар бир вилоятида иккитадан сервис марказлари барпо этилган бўлиб, уларнинг барчаси замонавий технологиялар асосида таъминланган. "Artel" маиший техникаларини мижозларнинг уйларига бориб таъмирлаш учун ҳар бир пунктга махсус жиҳозланган автомобиллар бириктирилган. Буларнинг барчаси аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган. 
Бугунги кунда корхонада 100 нафар малакали мутахассис ҳамда 200 нафардан ортиқ юқори тажрибали усталар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

New Profi Technology сизга мамнуният билан шуни маълум қиладики, мамлакатимизда аҳолига хизмат кўрсатувчи яна икки сервис маркази ишга туширилди. 2016 йилнинг 19 сентябрида Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги сервис марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди; 26 сентябрда эса Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридаги филиал иш бошлади. Сервис марказларимиз хизматингизга шай!

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин:
Тел: 99871-148-88-88
Манзил: 
1) Чуст шаҳри маркази, Бирлик МФЙ, Чустий кўчаси, 23-уй. 
2) Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Намозгоҳ маҳалласи, Тарағай Баҳодир кўчаси, 164-уй, 1-қават.

Реклама ҳуқуқи асосида.