Сергели туманида 6 метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари бунёд этилади

Ўзбекистон 05 Октябрь 2016 38415

Тошкентнинг Сергели туманида 6та метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари қурилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев шу ҳақида маълум қилди.

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Ш.М.Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюриб, туман ҳокимлиги олдига бир қатор вазифалар юклаганди. Янги кўп қаватли турар жой бинолари, метро ва 12 чизиқли автойўл қурилиши шулар жумласидандир. Ушбу масалалар юзасидан Сергели тумани ҳокими Ф.И.Мақсудхўжаев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

Туман ҳокимининг сўзларига кўра, бугунги кунда мазкур топшириқлар ижроси йўлга қўйилган бўлиб, кўп қаватли турар жой бинолари қурилишига старт берилган. Сергели тумани бўйлаб умумий ҳисобда 500 янги турар жой бинолари барпо этилади. Қурилиш ишларини 4 йилда ниҳоясига етказиш режалаштирилган. 

Журналистнинг Спутник массивидаги ёғоч уйларнинг тақдири ҳақидаги саволига ҳоким қуйидагича жавоб берди: "Мазкур ёғоч, бошқача қилиб айтганда фин уйларининг қурилганига 50 йилдан ошди, шунга қарамай бу ерда ҳануз одамлар истиқомат қилади. Шу боис, бу уйларнинг ўрнига янги 9 қаватли турар жой бинолари қуришга қарор қилинди. Бугунги кунга келиб, бу ерда 421та ёғоч уй мавжуд. Ҳозирда бу уйларнинг қурилиш лойиҳалари ниҳоясига етказилмоқда, энди уларни амалга оширишгина қолди. Фурсатдан фойдаланиб, Сергели тумани аҳолисига шуни маълум қиламанки, ҳеч ким уйсиз қолмайди, ҳамма қонун доирасида турар жой билан таъминланади". 

Сергели туманида қурилажак метро йўлига келадиган бўлсак, манбага кўра, узунлиги 8 километрни ташкил қилувчи метро ер сатҳидан 6 метр баландликда барпо этилади. Улар Сергелининг Спутник даҳасидан «Олмазор» метро бекатигача бўлган оралиқда жойлашади.

Унинг қурилиши 2020 йилга қадар давом этади. Ҳокимнинг сўзларига кўра, метро жуда замонавий усулда қурилади, бундай замонавий ер усти метроси МДҲ давлатларининг бирортасида йўқ. 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид суратлар пайдо бўлди

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3253 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36518 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46524 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83827 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 678 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 1979 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4114 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1314 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 571 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1197 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар