Қўшма штатлар КХДР Корея ярим оролидаги вазиятни кескинлаштирмаслиги, янги ракета синовлари ўтказишдан тийилиши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Гэри Росс маълум қилган.

"Биз Шимолий Кореянинг аввалги ракета синовлари ва ҳозирги вазиятни муҳокама қилдик. Биз БМТга ўз хавотиримизни билдирдик. КХДР бу ҳаракатлари учун масъулиятни зиммасига олиши керак", дея Росснинг сўзларини келтирган ТАСС.

Пентагон вакили таъкидлаганидек, АҚШ КХДРдаги янги ракета синовини қоралайди ва ушбу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида кўриб чиқишга олиб чиқмоқчи. Ракеталар учириш КХДРга БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввалги қарорлари билан бевосита тақиқланган.

Бундан олдинроқ, КХДР ўрта масофага ҳаракатланувчи баллистик ракета синовини ўтказгани маълум бўлганди. АҚШ Қуролли кучлари Стратегик қўмондонлиги баёнотида ракета Кусон шаҳри яқинида 14 октябрь, жума куни маҳаллий вақт бўйича кечга яқин учирилганлиги таъкидланган.