Бельгиянинг Вервье шаҳрилик 20 нафардан ортиқ кондитерларнинг 3 соатдан кўпроқ вақт мобайнида меҳнат қилиши натижасида узунлиги 676,6 метр бўлган ширинлик тайёрланди. Уни тайёрлашга 70 кг сариёқ, 2 минг дона тухум, 50 кг ун ва 300 литр сут керак бўлган. 

Гарчи рекорд ўлчамдаги эклер маҳсулоти нотариал идорасида тасдиқланган бўлса-да, Гиннесс рекордлар китобига киритилмаслиги айтилмоқда. Чунки, бунинг учун зарур бўлган ариза топширилмаган. 

6 минг бўлакка бўлинган ширинликни сотишдан тушадиган маблағ хайрия мақсадларига сарф қилиниши айтилмоқда. Расмий рекорд натижа Швейцарияда пиширилган пирогга тегишли бўлиб, унинг узунлиги 503 метрни ташкил этади.