Интернетда Мўсулдаги ИШИД позицияларининг халқаро  коалиция кучлари томонидан бомбардимон қилиниши видеоси жойлаштирилди. Видео Conflict News портали томонидан твиттерда чоп этилди.

Роликка француз артиллериясининг Мўсулга ўқ узиши лавҳалари кирган. Ироқдаги француз ҳарбий гуруҳи 155 мм лик калибрдаги қуролларга эга CAESAR артиллерия қурилмаларидан фойдаланиб келмоқда. Видеода, шунингдек, Ал-Асад базасидан Ироқ армиясининг Мўсулга ҳужумини АҚШнинг М-109 ўзиюрар артиллерия қурилмалари қўллаб-қувватлаётгани кўрсатилган. 

Франция Ироқда ўз артиллериясини жойлаштиришни бошлагани сентябрь бошида маълум бўлганди.