«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Рунини маст ҳолатда қўлга туширишгани ҳақидаги хабарларга муносабатини билдириб ўтди.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Шотландияга қарши ўйиндан кейин меҳмонхонадаги никоҳ маросимига борган ва унинг маст ҳолатдаги суратлари маҳаллий нашрлар бўйлаб тарқалганди.

«Мен бу воқеа ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Кимдир Руни қандайдир ёмон иш қилганини кўрибдими? 

Футболчиларга ачинаман. Биз ҳаётнинг қайноқ нуқтасида яшаймиз ва бизнинг шахсий ҳаётимиз барчанинг диққат марказида туриб, кенг муҳокама қилинади. Лекин алалоқибатда биз ҳам инсонмиз, етарлича камчиликларга эгамиз. Биламанки, ҳозирги футболчилар авлоди нисбатан энг профессионал футболчилар авлоди саналади. Нафақат, Англиядаги.

Барча афсонавий футболчилар, сиз кўп ҳурмат қиладиган футболчиларнинг деярли барчаси эсидан айрилгудек даражада ичган ва ақлдан озгудек даражада чеккан. Аммо барибир энг яхши футболчилар бўлиб қолаверишган.

Уэйн Руни қаерда, нима қилганини билмайман, аммо ишончим комил, жиддий воқеа юз бермаган», дея Клоппнинг сўзларини келтирган BBC.