Режиссёрлар Дэмьен Шазелл ва Мэл Гибсон номзодлари 8 январь куни Лос-Анжелесда ўтадиган “Олтин глобус” тақдимотига қўйилди.

Шазелл бу мукофотга ўзининг “Ла-ла-ленд” фильми билан иштирок этаётган бўлса, Гибсон “Виждоний сабабларга кўра” картинаси билан қатнашмоқда. Мукофотда, шунингдек, Кеннет Лонерган “Денгиз бўйидаги Манчестер”, Том Форд “Тун бағрида” ва  Барри Женкинс “Ой ёғдуси” фильмлари билан иштирок этишмоқда.

Маълумот учун: “Олтин глобус” кинотақдимоти 1942 йилдан ўтказиб келинади. Унда 25 йўналиш бўйича тақдимот бўлиб ўтади.