«Челси» жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар «Шанхай Теллэйс» клубига ўтди. Бу ҳақда лондонликлар жамоаси расмий сайти маълум қилган.

Тransfermarkt.de маълумотига кўра, ушбу трансфер қиймати 61 млн. еврони ташкил этган.

The Times маълумотига кўра, бразилиялик бу футболчи йилига 20 миллион фунт (ҳафтасига 400 минг фунт, солиқлар чиқариб ташлангандан кейин ҳафтасига 90 минг фунт) миқдорида маош олади.

«Челси» сафида Оскар 203 учрашув ўтказган ва бу учрашувларда 38 марта гол урган.

Маълумот учун, ўтган ойда хитойликлар жамоасига муқаддам «кўклар» жамоасида Оскарга устозлик қилган Андре Виллаш-Боаш бош мураббий бўлганди.

Оскар 2017 йилнинг январида янги жамоаси сафига қўшилади. 25 ёшли футболчи Хитой клуби сафида 4,5 йил тўп суради.