2017 йилда ўта кучли янги мобил процессор тақдим этилади

Технология 29 Декабрь 2016 6689

Qualcomm компанияси йилнинг биринчи технологик кўргазмаси - CES 2017’да янги мобил процессорни тақдим этади. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилди. Snapdragon 835 чипсети ўз йўналиши бўйича энг кучли бўлади.

Qualcomm Snapdragon 820 ва 821 14-нм технология бўйича яратилган. Snapdragon 835 улар билан солиштирганда 30 фоиз камроқ жойни эгаллайди. Бундан ташқари, янги процессорнинг энергия сарфлаш ҳажми 40 фоизга кам. 

Snapdragon 835’нинг ишлаб чиқариш миқдори ҳам аввалгиларга қараганда 27 фоизга кўпроқдир.

Унинг максимал тактлаш частотаси 2,2 ГГц.ни ташкил қилади. Саккизта ядро Adreno 540 графика процессорига қўшимча тарзда бириктирилди. 

Бундан ташқари, янги чипсет Quick Charge 4 тез қувват олиш технологиясига эга – аккумулятор сиғими 2750 мАс бўлган смартфонни 5 дақиқада 5 соатлик ишлашга мўлжаллаб қувватлантириш мумкин. У USB-кабель ҳолати ва турини аниқлаши мумкин. Бу эса сифатсиз симлар сабаб аккумуляторга зарар етишнинг олдини олади. Смартфонни қизиб кетишдан тўрт даражали ҳимоя тизими ажратиб туради. 

Кутилишича, Snapdragon 835 асосида Samsung Galaxy S8, LG G6 ва Xiaomi Mi6 яратилади.

Кун янгиликлари
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 9374 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 10807 Жамият
Германияда масжидга ҳужум қилинди
00:48 588 Жаҳон
Черногория бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши сабабини тушунтирди
00:38 410 Жаҳон
Пентагон: ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинган бўлиши мумкин
00:16 706 Жаҳон
Замонамизнинг энг яхши мураббийлари аниқланди. Гвардиола етакчи
00:11 808 Спорт
Малала Юсуфзойга суиқасд қилган жангари Покистон ҳукуматига таслим бўлди
00:07 680 Жаҳон
Апрель ойи сўнггига келиб Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди
00:06 1222 Спорт
«Барселона»нинг ёзги трансферлардаги асосий нишони аниқ бўлди
23:51 / 28.04.2017 2517 Спорт
АҚШ полицияси "қуролланган" мушукни қўлга туширмоқчи бўлди
23:38 / 28.04.2017 1198 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар