Сохта “Coca-cola” ва “Fanta”лар фош қилинди

Жамият 29 Декабрь 2016 29421
Фото: Customs.uz

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида сохта тадбиркорлар фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур туманда истиқомат қилувчи К.Бектурдиевнинг (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ўз хонадонида яширин цех фаолиятини йўлга қўйгани аниқланди. Бу ерда қўлбола усулда оддий ичимлик сувига турли синтетик аралашмаларни қўшилган ҳамда ҳосил бўлган суюқлик  кислород баллони орқали газланган. Сўнгра “тайёр” маҳсулот “Coca-cola”, “Fanta” каби таниқли савдо белгиларининг ёрлиғи туширилган 1,5 л. ҳажмдаги елим идишларга қуйилган. Шу тариқа контрафакт маҳсулотлар савдо расталарига йўл олган ва харидорларни алдаш йўли билан пуллаб келинган. 

Тезкор тадбир давомида ушбу “цех”да қиймати салкам 2 млн. сўмлик қўлбола усулда тайёрланган ва табиийки, истеъмолга яроқсиз 124 дона “Coca-cola” ва 210 дона “Fanta” контрафакт ичимликлари, 1 дона кислород баллони, турли кимёвий аралашмалар ва бошқа воситалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, Жиззах туманида яшовчи яна бир фуқаро Ж.Болтаеванинг ҳам қинғир қилмишларига чек қўйилди. Амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида унинг хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда ҳам яширин цех фаолият олиб бораётгани аниқланди. Юқоридаги “хамкасби”дан фарқли ўлароқ Ж.Болтаеванинг тутган йўли бироз бошқачароқ. У бозорда нисбатан арзон бошқа номдаги, яъни “Aqua-cola” ичимликларини “Coca-cola” идишларига қуйиш ва қўшимча газлантириш орқали қимматроқ пуллаш билан шуғулланиб келган. 

Ушбу хонадондан, қиймати 1,2 млн сўмдан ортиқ қўлбола усулда тайёрланган, истеъмол учун яроқсиз 213 дона “Coca-cola” ичимликлари ва кислород баллони ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.  

Хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 

Кун янгиликлари
Дайжест: «Пахтакор»да янги давр, «Ёнғоқ вазири», Россияда Telegram’га таҳдид ва куннинг бошқа хабарлари
21:12 / 23.06.2017 22983 Жаҳон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 83085 Ўзбекистон
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 84497 Спорт
Тадқиқот: Кишилар ўзлари ёрдам беришни истаган инсонга руҳий азоб етказади
Қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоизгача кўтариладиган бўлди 
"Формула-1"нинг "Макларен" жамоаси пойгачилари 70 позицияга жазоланишди
18:46 39 Спорт
Сурия ҳукумати Рамазон ҳайити муносабати билан 671 маҳбусни озод этди
18:27 312 Жаҳон
Германияда оммавий муштлашув, 15 полициячи жароҳат олди
18:18 793 Жаҳон
Саудия Арабистонида бахмалли давлат тўнтариши рўй бердими?
18:07 3760 Жаҳон
Олий ҳарбий таълим муассасаларида битирувчиларни кузатишга бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар