Бектемирнинг зарбасидан Зиданнинг парвозигача: 2016 йилнинг спортдаги энг ёрқин лаҳзалари

Спорт 05 Январь 2017 37255

Ўтган 2016 йилда жаҳон спорти Рио Олимпиадаси, футбол бўйича Европа чемпионати, «Тур де Франс» ва бошқа қатор ёрқин мусобақаларга бой бўлди. Уларни кузатган моҳир фотосуратчилар ушбу мусобақаларнинг энг ёрқин лаҳзаларини камераларига муҳрлашга муваффақ бўлишди. Қуйида шундай суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими.

 

Буюк Британиялик Крис Фрум «Тур де Франс» мусобақасида ғалаба сари ҳаракатланмоқда.

 

Америкалик сузувчи Жордан Виллимовский Рио Олимпиадаси ўйинларида.

 

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гаал ҳакам олдида йиқилиб тушди.

 

Венесуэлалик Энжи Сабрина Гонсалес Рио-де-Жанейро Олимпия ўйини финалида.

 

«Формула-1» бўйича Force India жамоасининг аъзоси Нико Хюлькенберг Сингапур Гран-присида ҳалокатга учради, яхшиямки, жиддий жароҳат олмади.

 

Артур Ахматхузин Рио Олимпиадасида америкалик Майлс Майнхардтга ҳужум қилмоқда.

 

Жо Ҳарт Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида Пепенинг зарбасини қайтармоқда. Афсуски, «Манчестер Сити» дарвозабонининг жасорати финалга чиқишга ёрдам бера олмади.

 

2016 йилда ўз фаолиятини якунлаган афсонавий америкалик баскетболчи Кобе Брайант Kids' Choice Sports Аwards мукофотини топшириш маросимида.

 

NHL (Миллий хоккей лигаси)да «Philadelphia Flyers» жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи Майкл Дель Зотто «Montreal Canadians»га қарши баҳсда ойнали тўсиққа урилиб, уни синдириб юборди.

 

Австралиялик сузувчи Митч Ларкин Сиднейда бўлиб ўтган мусобақада — 100 метрга чалқанча сузиш бўйича иштирок этмоқда.

 

Мексикалик боксчи Мисаэль Родригес ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев билан Рио Олимпиадаси ярим финалида куч синашмоқда. 75 кггача вазн тоифасидаги баҳсда Ўзбекистоннинг 20 ёшли спортчиси устун келди.

 

Евро-2016 финали катта экранларда: жароҳат олган Криштиану Роналдуни майдондан олиб чиқишмоқда.

 

Ғалаба нашидаси. Чемпионлар лигаси финалида Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан устун келган «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зиданни шогирдлари ўзига хос услубда қутлашмоқда.

 

Исландия терма жамоаси футболчиси Ари Скулассон Евро-2016 мусобақасида Англия термаси устидан қозонилган ғалабани ўғли билан нишонламоқда.

 

Риодаги ёзги Олимпия ўйинлари, велотрек. Нидерландиялик Лорин ван Риссен (чапда) ва француз Виржин Кеф ўрин учун курашмоқда.

 

Чехиялик теннисчи Барбара Стрицова Australian Open-2016 турниридаги беларуслик Виктория Азаренкога қарши ўйинда.

 

Ямайкалик спринтер Усейн Болт Рио-2016 100 метр масофага югуриш бўйича ярим финал баҳсида финишга яқинлашмоқда.

 

Арманистонлик оғир атлетикачи Андраник Карапетян 2016 йилги Олимпиада чоғида оғир жароҳат олди.

 

Вена марафони иштирокчилари Дунай дарёсини Австрия пойтахтидаги Райхсбрюк кўпригидан кесиб ўтмоқда. Унда 42 минг киши иштирок этди.

 

Британиялик Томас Дэйли Олимпия ўйинларининг 10 метрдан сувга сакраш бўйича ярим финал баҳсида. 

 

«Бруклин Нетс» жамоаси марказий ҳимоячиси Брук Лопес «Кливленд Кавальерс» ҳужумчиси Тристан Томпсон билан Миллий Баскетбол Ассоциацияси баҳсида тўп учун курашмоқда.

 

«Фрайбург» дарвозабони Александр Шволов жамоасининг «РБ Лейпциг»га урган голини нишонламоқда. Ўйин қорли кунда бўлиб ўтган.

 

Осиё спортида йил кашфиётига айланган Шаҳрам Ғиёсов ғалабаларини Роналдуга тақлидан нишонлаб, кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортганди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Қатар терма жамоасига урилган голни марҳум президент Ислом Каримов хотирасига бағишлади.

 

Рио Олимпиадасидаги театр саҳнаси кўринишидан парча. Ҳакамлар ўзбекистонлик курашчи Ихтиёр Наврўзовни ғолиб сифатида эълон қилишига норозилик белгиси сифатида мўғулистонлик мураббийлар ҳамманинг кўз ўнгида ечинишди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 25764 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 30177 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 35020 Жамият
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида Новак Жоковични мағлубиятга учратди
13:34 4 Спорт
ОАВ: Трамп Trump University иши бўйича 25 миллион доллар товон пули тўлайди
12:58 443 Жамият
Туркияда Россия элчисининг қотиллигига алоқадорликда гумон қилинаётган 2 киши ҳибсга олинди
12:50 841 Жаҳон
Доимо қўл остида бўлувчи қувватловчи кабель яратилди
«Агробанк» томонидан 2016 йилда 24 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди
12:21 944 Жамият
2050 йилни кутишга арзирли 11 сабаб
Бразилияда бандитлар маҳбусларни ташийдиган автобусларни ёқиб юборишди
12:00 1227 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар