25 мингта турли қурилмаларни бошқариши мумкин бўлган пульт тақдим этилди

Технология 07 Январь 2017 5608

Sevenhugs компанияси CES 2017 кўргазмасига Smart Remote пультини тақдим этди. У 25 мингта турли қурилмаларни бошқариши мумкин. Бундан ташқари, у Uber таксилари билан алоқа ўрнатишга хизмат қилувчи иловалар, инфрақизил порт ва ичига ўрнатилган махсус датчиклар билан жиҳозланган.

Пульт 3.53 дюймли сенсорли дисплей, симсиз WiFi ва Bluetooth модулларига эга. Улар уйдаги ускуналар (телевизор ва бошқалар)ни бошқаришда қўл келади. Шунингдек, Sevenhugs Smart Remote имкониятларини кенгайтирувчи махсус сенсорларни уйнинг турли қисмларида ҳар хил вазифаларни бажариши учун ўрнатиш мумкин. Масалан, датчикни дераза ортида ўрнатилса, у ташқи термометр ва ҳаво намлигини ўлчовчи ускуна бўлиб ишлаши мумкин. Уни кириш эшиги олдига қўйиб, Uber иловаси билан боғласа, ўз уйига такси чақириш имкони ҳам мавжуд. Бир неча гаджетларни бир вақтда ишлатиш, шунингдек ўзингизга хос бўлган ҳаракатлар тўпламини яратишингиз мумкин.

Айни дамда смарт-пультни 229 АҚШ долларига буюртма қилиш имкони мавжуд. Бироқ, у дўконларга чиқарилгач, 300 АҚШ долларига баҳоланиши кутилмоқда. Қўшимча сенсорлар алоҳида сотилади.

Кун янгиликлари
2017 йилги «Оскар»: Ғолиблар, рекордлар ва можаролар
12:20 / 27.02.2017 33619 Маданият
Пенсионерлар учун янги қулайлик яратилди
ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбийлари ўзаро ҳамкорлик режасини муҳокама қилишди
21:13 490 Жаҳон
Дайжест: «Ўзтрансгаз» баёноти, коллежларда давомат муаммоси, Путин-Трамп учрашувига тайёргарлик
20:56 1507 Жаҳон
Сабзи шарбати қариш жараёнини секинлаштиради
20:46 1926 Lifestyle
Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги ЯИМнинг ҳар йили камида 7 фоизга ошишига умид қилмоқда
Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йоркка парвозлар сонини оширади
Бир «буханка» нон қанчалик кўп иссиқхона газига тушиши ҳисоблаб чиқилди
20:08 5084 Жамият
«Бунёдкор» австралиялик ҳакам ўйин охирида белгилаган пенальти туфайли ўз майдонида ютқазди
20:02 2786 Спорт
Кўпроқ янгиликлар