ОАВ: Машарипов кўрсатмаси асосида Бурсада ўзбекистонликлар ва тожикистонликлар қўлга олинди

Жаҳон 18 Январь 2017 95355

Туркияда Истанбулдаги тунги клубга ҳужум ижрочиси Абдулқодир Машариповнинг кўрсатмалари асосида 27 киши қўлга олинди. Улардан 15 нафари аёллар. Қўлга олинганлар ёнида 29 нафар бола бор. Туркиядаги нашрларнинг ёзишича, қўлга олинганлар орасида Тожикистон фуқаролари бор.

Машариповнинг кўрсатмаси асосида Туркиянинг Бурса шаҳрида махсус амалиёт ўтказилган. Бурсадаги уйлардан 12 эркак ва 15 аёл олиб чиқилган, улар билан жами 29 нафар бола бўлган.

Hurriyet хабарига кўра, қўлга олинганларнинг барчаси ИШИДга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Турк махсус хизматлари Бурсадаги 6 квартирада қўлга олган шахслар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой фуқаролари экани аниқланган. Еттинчи уйда одамлар бўлмаган, аммо у ердан 40та паспорт, 38та сохта карта ва 15та мобил телефон топилган.

ОАВ маълумотига кўра, еттинчи квартира Тожикистон фуқароларига (М.С ва Н.С) тегишли бўлган. Улардан бири Измирда ушланган, иккинчиси қидирилмоқда.

Haberturk маълумотига кўра, ушбу тожикистонликнинг Истанбул, Бурса ва Измир шаҳарларида квартиралари бор. 

Машариповнинг маълум қилишича, М.С Истанбулда одамларни кутиб олади ва уларга квартираларини кўрсатади. Кейин уларни Бурсага ва Измирга жўнатади.

"М.С стоматолог бўлиб ишлайди. Айнан у Туркияга келганларни сохта ҳужжатлар билан таъминлайди. У бир қанча исмларда юради, ўзини гоҳида амалдор деб атайди, гоҳида тадбиркор деб. Умуман олганда, жуда бадавлат одам", дейилган хабарда.

Машарипов 36 соатдан буён бир кишилик камерада сақланмоқда. У ким биландир гаплашишни истамаяпти ва барча кўрсатмаларини ёзма равишда бермоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар