АҚШ адлия вазирлиги Сиэтл федерал судининг иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш фармони амал қилишини вақтинчалик тўхтатиш қарори устидан апелляция берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, гап апелляция бериш жараёнининг расман бошланиши ҳақида кетмоқда. Ҳозирча қарор устидан шикоят қилишга ҳеч қандай асос ва далиллар кўрсатилмаган, чунки адлия вазирлиги Вашингтон штати Ғарбий округи судини жараён бошланиши ҳақидагина хабардор қилган. 

Аввалроқ Дональд Трамп судьяларнинг бу қарорини бекор қилишга ваъда берганди.