Ўтган йили #Navoiy575, #BoburDay ва #NavrUZ хеш-тегларини дунё трендига олиб чиққан “E-yoshlar” гуруҳи бу йил ҳам ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда барча ватандошларимизни хусусан виртуал оламдаги фаол ёшларини ўз сафига чорлаб қолади.

“E-yoshlar” улар билан биргаликда #NavoiyDay ва #BoburDay хеш-тегларини бутун жаҳон Интернет фойдаланувчилари ўртасида фаол тарғиб қилиб, мазкур хеш-тегларни дунё трендига олиб чиқишмоқчи ва яна бир бора ҳақиқий интернет сайлини ўтказиш учун бел боғлашган.

Мазкур виртуал акция жорий йилнинг февраль ойи ижтимоий тармоқлардаги энг шов-шувли компанияси бўлиши кутилмоқда.

Акция талабларига кўра, Twitter фойдаланувчилари 9 февраль куни соат 9:00 дан бошлаб #NavoiyDay xеш-теги билан, 14 февраль куни соат 14:00 дан бошлаб эса ‪#BoburDay xеш-теги билан пост қолдиришлари керак бўлади.

Акцияда, шунингдек, Facebook вa Instagram фойдаланувчилари ҳам ўз постларида ушбу xеш-тегларни ишлатган ҳолда қатнашишлари мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “E-yoshlar” гуруҳи 14 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Очиқ эшиклар куни” ўтказишни режалаштирган. Унда ўзини миллий қадриятларимизга дахлдор деб билгувчи ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиш учун университетга ташриф буюриши ва ҳудудда ўрнатилган буюк сиймо Бобур Мирзо таваллуд кунига бағишлаб тайёрланган махсус баннерлар, декорация ва иллюстрациялар атрофида суратга тушиб, ўз иштирокини он-лайн тизимда турли ижтимоий тармоқларда акс эттириб бориши мумкин.

“E-yoshlar” гуруҳи бу акцияда барча юртдошларимизни жумладан, эл севган санъаткорлар, спортчилар, жойлардаги маҳалла фаоллари, айниқса, талаба ва ўқувчи ёшларни фаол иштирок этишга чорлайди.