АҚШ президенти Дональд Трамп қизи Иванка Трамп айни кунларда ОАВ томонидан танқидга учраётган бўлсада, у билан фахрланишини айтди. У бу ҳақда твиттерида ёзган.

«Мен ўз қизим Иванка билан фахрланаман. Ҳақоратлангани ва ОАВ томонидан танқидга учраганига қарамасдан у бошини баланд тутиб, йўлида давом этмоқда. Бу дарҳақиқат ажойиб!» — деб ёзди у.

Бундан олдинроқ савдо тармоқлари Иванканинг Ivanka Trump маркасидаги кийим-кечакларни сотишдан бош тортиши билан боғлиқ шов-шувлар авж олганди.

Маълумот учун, АҚШда оммабоп бўлган Nordstrom универмаглар тармоғи Иванка Трамп фирмасининг кийим-кечакларини сотиб олишдан бош тортган ва ўз қарорини бренднинг яхши сотилмаслиги билан изоҳлаганди.

Ivanka Trump брендидаги кийим-кечакларни сотишни тўхтатиши ҳақида Neiman Marcus, Belk, Jet, ShopStyle ва бошқа қатор савдо тармоқлари ҳам эълон қилган.

Бренд маҳсулотлари сотуви можаро фонида январь ойида 26 фоизга камайди.

“Уларда нон йўқ бўлса, торт ейишсин”: Иванка Трампнинг 5 минг долларлик либосини қочқинлар эгнидаги кийим билан солиштиришди

Американинг йирик дўконлар тармоғи Иванка Трамп брендидан воз кечди