«Энг яхши фильм» йўналишида «Оскар»ни «Ой шуъласи» фильми қўлга киритди.

Ҳолбуки бу номинацияга фақат битта номзод асосий даъвогар сифатида қаралаётганди. 

Маросим якунида академиклар «Ла-Ла Ленд»ни «Энг яхши фильм» деб эълон қилиб юборишди, аммо кўп ўтмасдан бу «ҳазил» экани айтилди ва «Ой шулъаси»га мукофот топширилди.

«Ой шулъаси» ва «Ла-Ла Лэнд»дан ташқари, «Энг яхши фильм» йўналишида «Оскар»га «Ташриф» (Arrival), «Тўсиқлар» (Fences), «Виждон нуқтаи назаридан» (Hacksaw Ridge), «Исталган йўл билан» (Hell or High Water), «Шер» (Lion), «Денгиз бўйидаги Манчестер» (Manchester by the Sea) ва «Яширин шакллар» (Hidden Figures) каби фильмлар даъвогар бўлганди.

Қайд этиш керакки, киноакадемия твиттерида ҳам «Ла-Ла Ленд» фильми мукофотга сазовор кўрилгани ҳақида твит ёзилганди.

Бир қатор сайтлар ҳам бу «ҳазил» туфайли хато хабар тарқатишди.

14та йўналиш бўйича мукофотга даъвогарлик қилган «Ла-Ла Ленд» якунда 6та мукофотга эга чиқди. Хусусан, Дэмьен Шазелла энг яхши режиссёр, Эмма Стоун энг яхши актриса ва «City of Stars» энг яхши қўшиқ сифатида эътироф этилди.