Нукусда 12 килограмм гўштни, Тахиатошда 9 миллион сўмни ўғирлаган фуқаролар ушланди

Жамият 07 Март 2017 5271

Нукус шаҳри Кўк-узак кўчасида яшовчи, А.Мухаматдин, 2017 йил 10 февраль куни соат тахминан 13:30лар чамасида Нукус шаҳрида яшовчи, якка тадбиркор О.Акмаралнинг Нукус шаҳри марказий деҳқон бозорида жойлашган озиқ-овқат дўконидан 12 кг. товуқ гўштларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Kruz.uz Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 2-отряд командирининг ШТБИБ ўринбосари сержант Ж.Оразшаевга асосан хабар бермоқда.

Олиб борилган суриштурув ишлари натижасида кўп ўтмай А.Мухаматдин ППХ батальони ходимлари сафдорлар И.Жақсимуратов, Р.Осербаев ва Х.Салиевлар томонидан ушланиб, Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, Тахиатош шаҳри 33-кварталда яшовчи, Г.Зулфия, 2017 йил 14 февраль куни соат тахминан 11:30лар чамасида Нукус шаҳрида яшовчи, якка тадбиркор Т.Айнуранинг Нукус шаҳри Х.Туримбетов кўчаси бўйида жойлашган дўконидан сумкасини ва сумкаси ичида бўлган 9.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Лекин кўп ўтмай суриштурув ишлари натижасида Г.Зулфия ППХ батальони ходимлари катта сержантлар А.Жанназаров ва Қ.Омаровлар томонидан ушланиб, Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Кўпроқ янгиликлар