Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Остонада давлат ташрифи билан бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзаро музокаралардан кейин шаҳардаги диққатга сазовор жойларни бориб кўришди.

Аввалига давлат раҳбарлари «Остона опера» Давлат опера ва балет театрига ташриф буюришди ва «Қиз Жибек» операсини томоша қилишди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида «Назарбоев университети» ва MEGA Silk Way савдо марказини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев университетнинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхатини қолдирди. 

Шундан сўнг сиёсатчилар MEGA Silk Way савдо марказига йўл олишди, Назарбоев ва Мирзиёев марказнинг савдо-кўргазма залини кўздан кечиришган. Президентларга ўзбек ва қозоқ халқларининг ашула ва рақслари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилган.

Ниҳоят президентлар «ЭКСПО – 2017» халқаро кўргазма майдонининг «Нур олам» павильонига ташриф буюришди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга 22 март куни давлат ташрифи билан борганди. Музокаралар якунида Назарбоев ва Мирзиёев бир қатор ҳужжатларни имзолашди.