Россиялик мухолифатчи Алексей Навальный 15 суткалик маъмурий ҳибсдан сўнг озодликка чиқди

Таъкидланишича, Навальный 10 апрель куни Коньково ИИБга олиб келинган бўлиб, ўша ердан озодликка чиқарилган. ОАВ вакиллари эса Навальныйни маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлашга мўлжалланган иккинчи махсус муассаса биноси ёнида кутиб туришган.

Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳри Тверь суди Навальныйни шаҳар марказида рухсат этилмаган митинг давомида полицияга қаршилик кўрсатгани учун ҳибсга олганди. Шунингдек суд уни рухсат этилмаган оммавий акция ташкиллаштиргани учун 20 минг рубллик жаримага тортди.

«У сизга шунчаки Димон эмас». Медведевнинг «махфий империя»си фош этилди

Навальный Медведевни жиддий айблади. Ишда Алишер Усмонов ҳам бор

Навальныйнинг рейтинги икки баробар ўсди ва у нуфуз борасида Путиндан кейинги шахсга айланди