Буюк Британиянинг Ипсвич шаҳрида яшовчи кимса eBay онлайн-аукционида "Макдоналдс"да тайёрланган ноёб қайлани 14,7 минг долларга сотди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.   

Маълум қилинишича, номаълум харидор 1998 йилда "Мулан" мультфильми премьераси учун "Макдоналдс" томондан чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган ноёб сичуан қайласини сотиб олган. Кейин ушбу қайла "Макдоналдс" таомномаларидан олиб ташланган. 

Сотувчининг айтишича, у қайла солинган идишни эски автомобиль салонини тозалаётганда топиб олган. "Мен уни 20 йиллик қайлани ҳақиқатан ҳам тановул қилишни истаётган бирор кимса сотиб олишига умид қиламан. Мен уни коллекционерга сотишни истамайман", деб айтилган қайлага аукционда берилган таърифда.

Таъкидланишича,  қайла "Рик и Морти" мультсериалининг 3-мавсуми 1-серияси чиққандан кейин оммалашиб кетган. Мультфильмдаги қаҳрамонлардан бири томошабинларга "Макдоналдс"нинг сичуан қайласига муккасидан кетгани ҳақида гапириб беради. 

Ушбу мультфильм мухлисларнинг ноёб қайла ортидан "ов уюштиришларига" етарлилик қилган ва улар қайлани сотувга қайтариш илтимоси билан петиция ҳам уюштиришган.

Апрель ойида eBay’ да "Макдоналдс"нинг шу қайласи сурати сотилиши ҳақида эълон пайдо бўлган. Сурат учун 100 доллар сўралган. Бироқ фойдаланувчилар суратга  нархларни фаол ошира бошлашган ва охир-оқибат унинг нархи 76 минг доллардан ошиб кетганди.