Бир кунда 6 янги ҳоким. Тошкентнинг яна бир туманида ўзгариш бўлган

Ўзбекистон 19 Апрель 2017 85339

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида туман ҳокимиятлари раҳбарларини янгилаш жараёни давом этмоқда. 18 апрель куни аввалида Юнусобод ва Чилонзор туманларига янги ҳоким тайинлангани маълум бўлган эди. Юнусободга Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг собиқ раиси Бахтиёр Абдусаматов, Чилонзорга Давлат рақобат қўмитаси собиқ раҳбари Даврон Ҳидоятов ҳоким этиб тайинланганди.

Ҳайфсан олган қўмита раҳбари туман ҳокимлигига туширилди

Кун охирига қадар яна 4та туманда (пойтахтда жами 11та туман мавжуд) — Миробод, Яшнобод, Учтепа ва Сергели туманларида ҳам раҳбарлар  ўзгартирилди.

Давлат қўмитасидан туманга. Чилонзорга янги ҳоким тайинланди

Сергели туманига бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким бўлди. Сергели туманининг аввалги ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Яшнобод туманига бунга қадар Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Дилмурод Турдиев ҳоким бўлди. Аввалги ҳоким — Фарруҳ Ҳакимовнинг кейинги фаолияти маълум эмас.

Учтепа туманига кўп йиллар давомида Мирзо Улуғбек тумани маъмуриятини бошқарган Шавкатбек Эргашев ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким — Жовдатхон Иноғомов шу йилнинг январида иш бошлаганди ва унинг фаолияти 3 ойдан кўпроқ давом этди.

Ниҳоят, Миробод туманига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига кирувчи Тошкент механика заводининг собиқ бошқарув раиси — бош директор лавозимида ишлаган Шуҳрат Пўлатов раҳбарлик қилади. Бу туманнинг аввалги ҳокими — Шарофиддин Қодировнинг ҳам кейинги фаолияти номаълум.

Кун янгиликлари
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 25556 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 24527 Жамият
Марк Цукерберг мусулмонлар даврасида ифторлик қилди
Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Москвада 3 нафар Ўзбекистон фуқароси метандан заҳарланиб ҳалок бўлди
21:28 2128 Жамият
Дайжест: «Пахтакор»да янги давр, «Ёнғоқ вазири», Россияда Telegram’га таҳдид ва куннинг бошқа хабарлари
21:12 1811 Жаҳон
БАА маликалари бельгиялик хизматкорларни камситишда айбдор деб тан олинди
20:48 2717 Жаҳон
Ёш адвокат соҳилни 5 минг тонна чиқиндидан халос қилди (фотожамланма)
20:42 3147 Жамият
«Бабаянни ёмон деманг, у ҳам Худо бандаси»
20:34 5991 Спорт
«Пахтакор»да пул билан боғлиқ муаммо йўқ. Стадион қайтадан қурилади
19:54 7010 Спорт
Кўпроқ янгиликлар