Ўзбекистонда янги ташкил этилган Futbol TV ишга тушадиган сана маълум бўлди.

Tribuna.Uz ёзишича, телеканал бугун, 23 апрель куни соат 22:00да тест режимида ишга тушади.

Телеканал орқали биринчи эфирга узатиладиган учрашув  эса куннинг марказий ўйини "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги тўқнашув бўлади.

Трансляция 23:00да бошланиши кўзда тутилган.