Тошкент шаҳри Олмазор туманига Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ҳоким этиб тайинланган. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлигидаги манба «Кун.uz»га маълумот берди.

У 21 апрель куни президент ташрифидан кейин ишдан олинган Баҳодир Ғоибназаров ўрнида иш бошлаган.

Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йилдан 2011 йилгача Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган. У 2016 йилнинг сентябрида, ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи бўлган Шавкат Мирзиёев томонидан Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланган ва шу кунга қадар шу лавозимда фаолият кўрсатиб келаётганди.