40 ёшга тўлгунга қадар тўхтатилиши керак бўлган хатолар

Lifestyle 22 Май 2017 48461

Агар ўзингизни яхши кўрсангиз ва дангасаликни енгиб ўтишга қодир бўлсангиз, ёшнинг аҳамияти йўқ. 20 ва ҳатто 30 ёшда ҳам муаммолардан қўрқмайсиз. Тана ҳар қандай шароитда ишлашга тайёр ва йўлда учрайдиган барча тўсиқлар ўтиб кетадигандек кўринади. Аслида эса, ёшликдаги хатолар 40 га яқинлашганда ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Ҳар бир чекилган сигарета, истеъмол қилинган спиртли ичимлик, қўйиб юборилган машғулотлар аянчли тугаши ҳеч гап эмас. 40да ҳам ёш ва тетик бўлишни истайсизми? Trendymen бунинг учун ҳозирнинг ўзидаёқ чек қўйишингиз керак бўлган хатоларга ишора қилади.

 

Сув ичмаслик

Сув организмдаги ҳар бир ҳужайра ва орган, шу жумладан терини ҳам озиқлантиради. Айниқса ёши 30 дан ошган кишилар учун организмнинг етарлича намланган бўлиши жуда муҳим: нима учундир ёш ўтган сари чанқоқ ҳисси камроқ сезилади.

 

Машғулотларни қўйиб юбориш

Яхши ўйланган жисмоний машқлардан иборат режим махсус машғулотларсиз тўлиқ бўлмайди. Бу сизга мушаклар тонусини сақлаб қолиш, метаболизмни ошириш ва суякларни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, оғир юклар билан ишлаш эпчиллик ва мувозанатни яхшилайди ҳамда барча органларни етарлича кислород билан тўйинтиради.

 

Чекиш

Чекиш - заҳар каби. Тамаки тутуни юрак-қон томир касалликлари, ўпка саратони, фалаж хавфини оширади ва чекувчи инсонга бошқа кўплаб кўнгилсизликлар келтиради. 30 ёшдан кейин бу энг зарарли одатлардан очиқчасига таҳдид солувчи одатга айланади: мавжуд барча хавфлар ривожланиш учун жиддий омил бўлиб хизмат қилади.

 

Оғриққа эътиборсизлик

Танангиз сизга нимагадир ишора қилаётганида, унга эътибор бермаслик аҳмоқона хатодир. Муаммодан қанча эрта хабар топсангиз, уни даволашга шунча кам пул сарфлайсиз. Шунга қарамай, кўп беморлар шифокорларга мурожаат қилишни орқага суришади. Масалан, эркаклар проктологга боришга ор қилишади, аёллар эса маммологни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади.

 

Қуёш остида юриш

Албатта, кун бўйи қуёшдан қочишга чорламаймиз, бироқ ёдингизда бўлсин: ультрабинафша нурлари терининг вақтидан илгари қаришига олиб келади ва меланома (ҳалокатли касаллик)нинг ривожланиш хавфини оширади. Солярийни унутинг ва доимий равишда қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланинг. Шунда соғломроқ бўласиз.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар