Ҳокимликлар раҳбарларига хизмат уйлари берилади

Ўзбекистон 29 Май 2017 14731
Фото: Fotolia

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 йилдаги 299-сон қарори билан Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берган.
 
Хизмат уй-жойлари намунали лойиҳалар асосида қурилади:

•  0,06 гектар ер участкасида жойлашадиган 1 қаватли 5 хонали уй-жойлар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари учун;

•  0,04 гектар ер участкасида жойлашадиган ва ҳовлисида қўшимча бинолари бўлган 2 қаватли 4 хонали уй-жойлар — туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбарлари учун.
 
Бунда у маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик жиҳозлари билан жиҳозланади.
 
Уй-жойларни жойлардаги ижро ҳокимиятининг тегишли органлари биринчи раҳбарлари тақсимлайди. Хизмат уй-жойига ордер хизмат уйига жойлашиш ва беғараз фойдаланиш бўйича шартнома тузиш учун  асос бўлади.
 
Хизмат уй-жойлари бўлинмайди, алмаштирилмайди ва хусусийлаштирилмайди. Улардан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уларни ижарага бериш тақиқланади.
 
Кўрсатиладиган УЖКХ хизматлари учун тўловлар хизмат уй-жойларида яшаётган давлат хизматчилари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ёки иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўланади.
 
Амалдорлар ўз лавозимидан кетгандан кейин хизмат уй-жойларини бўшатиши лозим.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар