АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида КХДР ҳукумати томонидан баллистик ракетанинг учирилиши ҳақида ўз фикрини билдирди. 

«Шимолий Корея ўз қўшниси, Хитойга, яна бир баллистик ракетани учириб катта ҳурматсизлик қилди», - дея ёзди у.

Шу билан бирга, президентнинг таъкидлашича, «Хитой жуда қаттиқ ҳаракат қилмоқда». У Хитойнинг КХДР билан мулоқот имкониятини таъминлаш борасидаги ваъдасини назарда тутган.