Конституциявий судга янги ваколатлар берилди

Жамият 03 Июнь 2017 11341

31.05.2017 йилдаги ЎРҚ–430-сон Қонун билан Конституцияга ўзгартиришлар киритилди, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида» Конституциявий қонун қабул қилинди. Ҳужжатлар «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.

Хусусан, ўзгартиришлар Конституциявий суд фаолиятига дахл қилди. 

Биринчидан, Конституциявий судни Президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Сенати томонидан Судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайлаш тартиби белгиланди.

Иккинчидан, суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суднинг ўзи томонидан унинг таркибидан сайланади.

Учинчидан, суднинг ваколатларига тузатишлар киритилди. Мазкур суд инстанцияси Президентнинг фармонларидан ташқари қарорлари ва фармойишларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлди (илгари – фақат фармонлар). Конституциявий қонунлар, қонунлар ва халқаро шартномалар ратификациясини текшириш давлат раҳбари томонидан имзолангунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Конституциявий суд Олий суднинг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади.

Шу билан бирга конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Олий Мажлис палаталарига ва Президентга мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.

Тузатишлар кучга кирганидан кейин Конституциявий суднинг амалдаги таркиби тугатилган ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар