Аёллар кўпроқ нимани қадрлайди? Бу савол устида ҳар бир эркак киши бош қотирган бўлса керак, аслида эса жавоб осон...

 - бу вақтдир. Оила, дўсту-яқинлари ва албатта ўзи билан ўзи ўтказган вақт. Artel компанияси ўз зиммасига уйдаги юмушларнинг бир қисмини олувчи, бир вақтнинг ўзида ҳам фойдали, ҳам ёқимли маиший техникани ишлаб чиқариб аёлларнинг мушкулини осонлаштирди. Artel автоматлаштирилган кир ювиш машиналари қатори тўрта янги 8 ва 6 кг ҳажмга эга бўлган янги моделлар билан тўлдирилди. Янги автоматлаштирилган кир ювиш машиналари, ҳамёнбоп нархларда бўлиб сифат, ишончлилик ва фойдаланишдаги қулайликни ўзига қамраб олади.

Келинг янги кир ювиш машиналаридан бири 80К 141-I моделини яқиндан ўрганиб чиқамиз.

80К 141-I моделининг кийим сиғдириш ҳажми 8 кг. га тенг бўлиб, у катта оилаларга жуда мос келади. Бундай ҳажм бир пайтнинг ўзида катта миқдордаги кийим-кечакларни ювиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, нафақат вақтни, балки сув ва электр қувватини ҳам тежайди. Бакнинг сиғими парли адёллар ва чойшабларни қишки мавсумдан сўнг тозалаш ва ювиш имконини беради.

Янги кир ювиш машиналари маиший техника ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи Whirlpool компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди. Artel кир ювиш машиналарида Whirlpool инверторли мотори ишлатилади. Whirlpool компанияси 100 йилдан ортиқ муддатдаги фаолияти давомида юқори сифатли моторлар ишлаб чиқарувчи сифатида дунёда етакчи позицияларни эгаллади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Whirlpool моторларига 10 йиллик кафолат берилади.

Инверторли моторларнинг авзаллиги шундаки улар деярли шовқинсиз ишлайди, шунинг учун сиз кир ювиш машинасини исталган вақтда, фарзандларингиз уйғониб кетишидан хавфсирамай ишлатишингиз мумкин. Инверторли двигателларни қўллаш электр қувватини 29 фоизгача, сув ресурсларини эса 17 фоизгача тежаш имкониятини беради. 80К 141-I кир ювиш машинаси А+ энергосамарадорлик синфига киради.

Ёш болали аёлларга янги кир ювиш машинаси барабанидаги бактерияларга қарши қоплама борлиги жуда маъқул келади. Бу эса кир ювиш жараёнини хавфсиз қилади.

Эндиликда, сиз ажойиб натижага янада камроқ вақт ичида эришасиз, чунки ишлаб чиқарувчи тўла кир ювиш жараёнининг вақтини қисқартиришга эришди. Бундан ташқари, машина сиғдириш ҳажми катта бўлишига қарамай, кичик жисмоний ўлчамларга эга. Бу эса, техника уйингизда камроқ жойни эгаллашини таъминлайди.

Artel янги кир ювиш машинасининг алоҳида ўзига хос жиҳати Woolmark Apparel Care белгисидир. Woolmark белгисига эга кир ювиш машинаси жунли нарсаларни эҳтиёткорлик билан ювади. Шунинг учун энди сиз кофта ва свитерни ҳеч иккиланишсиз ювишингиз мумкин.

“Ақлли чироқ” – барабанга махсус жойлаштирилган ёритиш чироғидир. Кечки вақтда кир ювишга қарор қилган бўлсангиз, аммо ёритиш чироғидан фойдаланиш имкони бўлмаса ақлли чироқ сизга кўмак беради.

Artel янги кир ювиш машинасида кир кийимлар сақлаш ва ажратиш учун турли бўлимларга эга бўлган махсус жавон бор. Шу тариқа кийим-кечак ва кир ювиш воситалари учун алоҳида жой ажратиш керак бўлмайди.

Artel йилдан йилга ўз харидорларига қулай нархларда юқори сифатли маҳсулотни таклиф этиб келмоқда. Ишлаб чиқарувчи барча йирик маиший техникага 3 йиллик бепул тўлиқ кафолат беради, у ўз ичига мутахассис иши, таъмирлаш, шунингдек, эҳтиёт қисмларини алмаштириш каби хизматларни қамраб олади. Айнан шунинг учун Artel компаниясининг техникасини мамлакат бўйлаб минглаб истеъмолчилар танламоқда.

Қўшимча ма’лумотни қуйидаги рақам (71) 150-99-88, ёки Artel Facebook расмий саҳифаси https://www.facebook.com/arteluzb/ орқали билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида