Президент Peugeot Citroen Automotive корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Ўзбекистон 14 Июнь 2017 21249

13 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Хорижий инвестициялар иштирокидаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни Президент расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

Бундан аввалроқ, “Ўзавтосаноат” АК ва “Пежо Ситроен” Группаси ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзолангани ҳақида хабар берилган эди.  

Жами қиймати 133,3 миллион евро бўлган «Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси Жиззах вилоятидаги «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида амалга оширилади. Қўшма корхонанинг устав капитали 29,3 миллион еврони ташкил этади. «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида завод қурилиши учун 45 гектар ер майдони ажратилади.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 майга қадар инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади ва шу билан бир вақтда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Peugeot Citroen Automotive S.A. ва «Ўзавтосаноат» АЖ ўртасида тузилган, Ўзбекистон ҳукумати томонидан UzPCA МЧЖга тақдим этиладиган хорижий инвесторнинг муайян мажбуриятларини ва давлат кўмаги бўйича чора-тадбирларни акс эттирувчи инвестиция битимини тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёев лойиҳа иштирокчилари учун қатор солиқ ва божхона имтиёзларини ва преференцияларини тақдим этди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7738 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8582 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51030 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2987 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3610 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5289 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 909 Жамият
Кўпроқ янгиликлар