«Ақлли технология» Фотимани Зуҳрадан ажрата олади. ЎзМУда яна бир фирибгарлик фош бўлди (фото)

Ўзбекистон 12 Июль 2017 43411

Ўзбекистон Миллий университетида эгизаги ўрнига имтиҳонга кирмоқчи бўлган қиз аниқланди. Бу ҳақда университет Қабул комиссияси ахборот хизмати «Кун.uz»га маълум қилди.

Одатда кўпчилик Фотима ва Зуҳра, Ҳасан ва Ҳусан каби эгизакларни бир қарашда ажратишга қийналади. Чунки улар нафақат ташқи кўриниш жиҳатдан, балки организмининг функционал тузилмаси жиҳатидан ҳам бир-бирига ниҳоятда ўхшаш бўлади. Шу боис ҳам уларни фарқлаш нотаниш одам тугул, ўз таниш ва қариндошларига, ҳатто уларни дунёга келтирган ўз ота-оналарига ҳам баъзи бир қийинчиликларни туғдиради. 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида қабул жараёнида замонавий биометрик технологиялар асосида - абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими, шунингдек, қиёфадан танувчи ва бармоқ излари сканери орқали шахсни аниқлашга қаратилган «ақлли технология» қўлланилаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. 

2017 йил 12 июль куни ҳам ўзаро ташқи ўхшашликдан устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлган Салимова Фотима (фамилия ўзгартирилган) ўз синглиси Салимова Зуҳранинг ўрнига ҳужжатларни ЎзМУнинг Биология йўналишига топшираётган бир вақтда ушбу «ақлли технология» унинг фирибгарона қилмишини фош этди.

Ушбу «ақлли технология» Ўзбекистон Миллий университетининг тажрибали олим ва ёш мутахассисларининг ихтироси ҳисобланиб, 2017-2018 ўқув йили қабул мавсумида ушбу ўқув даргоҳида Республикадаги ягона тизим сифатида эксперимент тарзида қўлланилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ЎзМУда бўлиб ўтажак тест синовларида ҳам айни шу технология қўлланади. Имтиҳон ўтказилувчи ҳар бир аудиторияга кузатув камералари ўрнатилади ва тест жараёнларининг тўғридан-тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилади. 

Бу жараёндан кўзланган асосий мақсад - билимли, иқтидорли абитуриентларга ўз билим ва интеллектуал салоҳиятлари билан ўқишга киришларига имконият яратишдан иборатдир.

ЎзМУ Қабул комиссияси
Ахборот хизмати

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар