«Реал» ярим ҳимоячиси Карлос Касемиро Бразилия терма жамоасидаги сафдоши, «Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Касемиро ҳазил оҳангида Неймар «Реал»га ҳам келиши мумкинлиги ҳақида гапирган.

«Барчаси Неймарнинг ўзига боғлиқ, у нега „Реал“га ўтмаслиги мумкин? Биз уни жуда яхши кутиб олган бўлардик», — дея Касемиронинг сўзларини келтирган Goal.

«Неймар — зўр футболчи, мен унинг ўйинидан ҳайратга тушаман. У нима қилишни билади, уни доим қўллаб-қувватлашади. Унинг отаси — ажойиб инсон. Агар у  „Барселона“дан кетса, мен у қаерда бўлмасин, омад тилайман. Неймар Бразилия учун жуда муҳим», — дея давом этган Касемиро.