Бундан буён «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг барча рейсларига йўловчиларнинг чиқиш вақти парвоздан 20 дақиқа олдин тугайди. Бу ҳақда авиакомпания сайтида маълум қилинган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг барча рейсларига чиқиш вақти ҳаво кемасининг парвозидан 20 дақиқа олдин тугайди», — дейилади хабарномада.

Агар йўловчи рейсга кўрсатилган муддатлардан кечикиб келса, авиакомпания уни рейсдан четлатиш ҳуқуқига эга.