Филиппин президенти Родриго Дутерте КХДР етакчиси Ким Чен Инни Шимолий Кореянинг ядро дастури туфайли тентак, деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Ким Чен Ин – тентак, хавфли ўйинчоқлар билан ўйнамоқда бу тентак», - деди Дутерте.

Унинг таъкидлашича, агарда Ким Чен Ин хатога йўл қўядиган бўлса, Узоқ Шарқ «ҳеч нарса ўсмайдиган ҳудудга» айланиши мумкин.

Аввалроқ Хитой Корея ярим оролидаги вазиятга АҚШ ва КХДР масъул экани ҳақида маълум қилгани хабар берилганди.