Дубай ҳукумати қатор ёнғинлар рўй бергани сабабли тез ёнувчи алюминий қопламалар билан ўралган осмонўпар биноларни ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратишни режалаштирмоқда. The National нашри шу ҳақда ёзмоқда.

Бу чора бинода ёнғин юз берган тақдирда аланга тарқалишини секинлаштиради. Мазкур режани ўт ўчириш хизмати хавфсизлик бўйича экспертлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқмоқда. 

4 август куни Дубайдаги энг баланд тураржой биноси The Torch ёнғин домида қолган эди. Бунда 87 қаватли бинонинг 64 қавати бир зумда олов қуршовида қолди. Бу минора 2015 йилда ҳам ёнган эди. Аланга алюкобонд билан қопланган бино фасади узра катта суръатда тарқалган. 6 августда Dubai Marina туманида бошқа бир тураржой минораси  — Tiger Tower ёнғин ичида қолди. Икки ҳолатда ҳам биноларда яшайдиганларни кўчириш жуда тез амалга оширилди. Ҳеч ким жабрланмади. 

Дубайда дунёдаги энг баланд бинолардан бирида ёнғин юз берди

 

Режадан мақсад шундан иборатки, бинонинг ҳар 10-20 метрлик оралиғида ёнғинга чидамли материаллардан ўзига хос тўсиқ ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари бино балконларида автоматик ўт ўчириш тизимлари ҳам ўрнатилади. Чунки аксар ёнғинлар айнан балконларда келиб чиқаётгани аниқланмоқда. Хусусан, 2012 йили Tamweel Tower тураржой кўпқаватли биносида ёнғин чиқишига ўчирилмаган сигарета қолдиғи сабаб бўлган. 

Дубайдаги осмонўпар бинода ёнғин чиқди

Айтиш жоизки, 2012 йилдан бери Дубай осмонўпар биноларида ёнғилар тез-тез содир бўлмоқда. 2015 йили Янги йил арафасида амирлик шаҳардаги Address Downtown меҳмонхонаси ёниб кетди. Бу вақтда унинг атрофида минглаб одамлар байрам мушакбозлигини томоша қилиш учун тўпланишган эди. 

Дубайдаги меҳмонхонада ёнғин юз берди