«Қора бозор» нега пайдо бўлади?

Иқтисодиёт 11 Август 2017 49470

Нима учун иқтисодиётда «қора бозор» пайдо бўлади ва қачон бунга йўл қўйилиши шарт? Ҳар бир хўжаликнинг марказий омили бозор экан, унинг соғлом фаолият олиб бориши мураккаб амалиётларни тушунишни талаб қилади. Шундай қилиб, биз содда ва назарий жиҳатдан «қора бозор» аталмиш феноменанинг моҳиятига тўхталиб ўтсак.

«Қора бозор» бу ноқонуний товар ва хизматлар муносабати юзага келадиган ижтимоий майдон бўлиб, расмий бозор механизмининг бир бўлаги ҳисобланади. Шу билан бирга мавжуд талаб ва таклиф қоидаларига ҳам бўйсунади. Асосий фарқли жиҳати шундаки, «қора бозор»да солиқ мажбуриятлари йўқ ҳамда ҳар бир амалиёт давлат томонидан тартибга солинмайди.

Унинг пайдо бўлиш омиллари қуйидагилар бўлиши мумкин: мамлакат иқтисодиёти, миллий/маҳаллий қонунчиликнинг ўзига хос томонлари, товар етишмовчилиги, айни ички сиёсий ҳолат ва бошқалар.

Собиқ Совет мамлакатида капиталистик рухдаги бозор иқтисодиётига хос амалиётлар, яъни тадбиркорлик, хусусий ишлаб чиқариш қонунан ман этилган эди. Лекин, талаб ва таклиф ўз ўрнида қолаверади, «қора бозор» эса бу «чанқоқ»ни босиш учун ёрдамга шошилган. Ҳаттоки, совет луғатида «из под-прилавка», «из под полы», «цеховик» каби сўзлар пайдо бўлган.

Хўш, пайдо бўлиш омилларига кўра турли бўлган «қора бозор» нима сабабдан пайдо бўлади?

Аввало, таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай бозор муносабатининг юритилиши иқтисодиёт учун катта хавф туғдирмайди.

Давлатнинг бозор муносабатларини қаттиқ назоратга олиши ва бир кун келиб, бошқариб бўлмас «касал» бозорни яратиб қўйиши «параллел олам»даги бозорнинг куртак отишига олиб келади. Ҳукумат қанчалик эркин бозор муносабатларига босимни кучайтирса (қонунчилик, солиқ ва сиёсий муносабатлар мисолида), унинг «укаси» шунчалик гуллаб яшнайди.

1980 йил 16 апрелда мустақилликка эришган Зимбабве мисолида бу тушунча анча осон тушунилади. Истиқлолнинг дастлабки йилларида 1 Зимбабве долларининг қиймати 1 АҚШ долларидан юқори этиб белгиланган эди. Вақт ўтиши билан иқтисодиёт сезиларли ютуқларга эриша бошлади. Тамаки ва дон маҳсулотларини, қурғоқчилик кузатилмаган йилларда, етиштириш катта фойда келтира бошлади.  

Аммо, Зимбабве президенти Роберт Мугабе 1991-1996 йиллар давомидаги фаолиятида «Иқтисодий мувофиқлаштириш дастури»ни қабул қилди. Қарор пухта ўйлаб қабул қилинмаган чоғи, келгуси йилларда мамлакат иқтисодиётида сезиларли тушиш кузатилди. Бундан ташқари, президент ирқчиликка мойиллик билдириб, оқ танли фуқаролар тасаруффидаги ферма ерларни қора танли деҳқонлар фойдасига мусодара қилишга қарор қилди. Тажрибасиз фермерлар ер билан ишлаши самарали натижани кўрсатмади, 1990 йилларда амалга оширилган агро ислоҳот 1999-2009 йилларда озиқ-овқат етишмовчилигига сабабчи бўлиб қолди, десак муболаға бўлмайди. Ишсизлик кўрсаткичи 2008 йилга келиб 80 фоизга етди.

Мамлакат ҳарбийлари «Иккинчи Конго уруши»да иштирок этди. Бунинг устига сиёсий режимдан норози бўлган ЕИ, АҚШ ва ХВФ Зимбабвега нисбатан иқтисодий жазо санкцияларни киритди.

Бундан олдин таъкидлангани каби талаб ва таклиф ўзгармайди. Бирламчи товар ва хизматлар эҳтиёж доим бўлаверади. Қарабсизки, «қора бозор» туғилиши учун зарурият пайдо бўлди. Чунки эркин бозор муносабатлар амалда эркин эмас. «Қора бозор» мана шу талабларни қондириб, давлат назоратидан ташқарида соғлом бозор муносабат қоидаларини ярата бошлайди.

Агар озиқ-овқат, ёқилғи каби зарурий маҳсулотлар бозорнинг «укасида» ўз ўрнига эга бўлиб бораверса, давлатнинг олдида биргина ечим қолади: «қора бозор»ни расман тан олиш, у яратган муносабатлар қоидаси асосида иш кўриш керак.

Соддароқ қилиб кўриб чиққан схемамизнинг кўриниши бир давлат мисолида бўлиб, унинг тури ҳар хил бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар