АҚШ президенти Дональд Трампнинг терроризм билан кураш масалалари бўйича ёрдамчиси Том Боссертнинг маълум қилишича, давлат раҳбари КХДР учун “қизил чизиқни” белгилагани йўқ. Агарда бу рўй берганида, АҚШ ушбу чизиқдан ўтилган тақдирда Пхеньяннинг ҳаракатларига куч билан жавоб берарди, деб ёзмоқда The Washington Examiner.

«Менинг ўйлашимча, президент Трамп донолик билан бу чизиқни белгиламади, у бундан ақллилик билан қочишнинг уддасидан чиқди», - деди у.

Шу билан бирга, Боссертнинг таъкидлашича, АҚШ ва КХДР муносабатларидаги инқироз амалдаги давлат раҳбарига аввалги маъмуриятдан мерос бўлиб қолган.

Аввалроқ КХДРда 3,5 млн киши АҚШга қарши жанг қилиш учун ҳарбий хизматга киришга тайёр экани маълум қилинганди.