Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини дипломатик миссиялар раҳбарлари учун режали учрашувнинг очилиши вақтида ЕИнинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари ҳақида айтиб ўтди.

У Евроиттифоқ ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишлари сифатида мудофаа сиёсати, терроризм ва экстремизм билан курашни тилга олди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Шунингдек, рўйхатга миграция, Болқон ярим оролини барқарорлаштириш, халқаро муносабатлар тизимини мустаҳкамлаш ҳам кирди.

«Биз учун кўп миллатли ва кўп томонлама тузилмаларни қўллаб-қувватлаш устувор йўналишдир. Бугун уларга асосланган тизим турли томонлардан зарба остида қолган, уларни маълум қилмайман. Бу тизим иқлим бўйича Париж келишувини амалга ошириш, шунингдек, КХДРдан тортиб Украинага қадар бўлган барча инқирозларга ечим топиш учун жуда муҳимдир», - дея маълум қилди у.

Шу билан бирга, Россия билан муносабатлар ва ушбу давлатга қарши санкциялар масаласи ҳаттоки тилга ҳам олинмаган.

Аввалроқ, Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг Европа Иттифоқи НАТОсиз кун кўра олмаслиги ҳақида маълум қилганди.