Фото: Artel 

Ҳар куни бизнинг атрофимиздаги миллионлаб буюмлардан фақат юз-икки юзига эътиборимиз тушади. Миллиардлаб ранг тусларидан фақат мингларини ажратамиз, дунёнинг фақат ўндан бир қисмига эътибор берамиз. Бизнинг миямизни атрофдаги бутунлай ҳамма нарсага эътибор беришга қурби етмайди ва биз фақатгина миямиз муҳим деб хисоблаган нарсаларни кўра оламиз. Artel компанияси бу вазиятни яхши томонга ўзгартиради! Сиз дунёга янгича қарашингиз учун, Artel компанияси 15 хил телевизор моделларини таклиф этади. Алангадек ёрқин ва калейдоскопдек ранг-баранг дунёга ақл бовар қилмайдиган тиниқликда назар солинг.

Фото: Artel 

Ранг баранг дунёни кўрсатувчи зангори экранлар 24 дюймдан 65 дюймгачадир. Бундан ташқари сиз 24, 28 ва 32 дюймда бўлган HD, 40, 43, 49 дюйм бўлган Full HD ва 55 ва 65 дюймдаги Ultra HD ўлчамларидан бахра олишингиз мумкин.

Кўркам тасвирдан ташқари яхши телевизорга нима керак? Албатта, функционаллик!

Artel компанияси, уларнинг телевизорлари ҳамма замон талаб қиладиган вазифаларни бажаради ва ҳатто энг инжиқ харидорни ҳам қониқтира олади деб таъкидлашга ҳар қандай ҳуқуқга эга.

Фото: Artel 

Smart (ақлли) телевизорларининг номи ҳам, уларни қандай истеъдодга эга эканлигини яққол айтиб турибди. Албатта, бу шунчаки емас. Smart TV телевизорлари интернетга симсиз ва симли алоқа бўйича уланишлари мумкин. Тармоққа киринг, ва Full HD ёки дунёдаги енг тиниқ Ultra HD форматларида севимли кўрсатувларингиздан баҳраманд бўлинг.

Smart TV телевизорларига бутун интернет тармоғи бўйича кино ва теледастурларни машаққат билан қидирмаслигингиз учун, ITV иловаси ўрнатилган. Бу иловага хилма хил туркумдаги фильмлар сиз учун киритилди, улардан баҳра олиш учун тугмани боссангиз бас. Smart TV фазилатлари рўйхатига яна Time Shift- яъни жонли эфирни тўхтатиш ва керакли вақтда давом эттириш ва PVR - жонли эфирни ёзиб олиш функциялари киради. 

Noise Reduction номли фазилати эса жонли ефирни сифати паст бўлганда пайдо бўладиган жимжирашни олиб ташлаб, экрандаги суратни чиройли қилиб тасвирлаб беришга қодир.

Фото: Artel 

Айтиш боиски, Slim номли технологик мўжизанинг олдидан ҳам бепарво ўта олмаслигингиз аниқ. Artel компанияси сизга тоза бежиримликни таклиф этади. Бу тоифадаги телевизорлар нафис бўлганинга қарамай, Смарт телевизорлари қобилиятларини нафақат сақлаб қолган, балки кўпайтирганхамдир. Дунёдаги энг тиниқ бўлган Ultra HD формати кўрган одамни лол қолдиради, бир миллиардан ортиқ ранг туслари эса тасвирни реал ҳаётдек ҳақиқий қилиб кўрсатади.

Фото: Artel 

Дунёдаги энг тиниқ Ultra HD форматидан нима яхшироқ бўлиши мумкин? Artel компанияси бу саволга ҳам аллақачон жавоб топган. Энг тиниқ тасвирдан фақатгина энг тиниқ ва ҳажмли тасвир яхшироқ бўлиши мумкин!

Энди сиз 3840 га 2160 ли ўлчамдан ташқари , ҳажмли суратдан ҳам бахра олишингиз мумкин. Ўта кетган тиниқлик ва 3D реалистик тасвир сизни экран воқеалирини ичига сингиб кетишга, дунё назарига тушган Harman/Kardon компаниясининг товуш тизими эса ўзингизни бош ролларда ҳис этишга турткилайди.

Фото: Artel 

20 январь, 2017 йилда Artel компанияси CE Certificate of Conformity ва божхона иттифоқини мувофиқлик хақидаги сертификатларини қўлга киритди.

Бу сертификатлар Artel компаниясида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни юқори сифатда эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Artel компаниясининг телевизорлари уч йиллик кафолатга эга. Кафолатдан фойдаланиш учун, республика бўйича ишлаётган 33 та хизмат марказидан бирига мурожаат этинг.

Реклама ҳуқуқи асосида