АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, КХДР муаммосини фақатгина қуруқ гаплар билан ҳал қилиш имконсиз.

«АҚШ 25 йил давомида Шимолий Корея билан гаплашиб, уларга пул тўлаб келган. Қуруқ гаплар – бу ечим эмас!» - дея ёзган Оқ уй раҳбари Twitter’да. Шу билан бирга, у қандай пулларни назарда тутганига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ Оқ уй КХДР бўйича барча вариантлар кўриб чиқилаётгани ҳақида маълум қилганди.