Фейсбукда муаллифлари АҚШга яқинлашаётган “Ирма” довулини вентиляторлар ёрдамида ортга ҳайдашни таклиф этаётган гуруҳ яратилди.

Гуруҳ асосчилари барчани вентиляторларни кўчага олиб чиқиб, сўнгра довул томон йўналтириб, уни ҳайдаш учун вентиляторларни бир вақтда ишга туширишга чақирганлар. 

Вентилятори йўқларга эса хаёлан исталган “шамол” қурилмасини қўллаш таклиф қилинган.

Бу тадбир 7-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 56 минг одам иштирок этишини тасдиқлаган. 

Албатта, бу усул шундай қудратли табиат ҳодисаси олдида иш бериши даргумондир.