Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Шимолий Кореядаги Йонбён заводида уранни бойитиш бўйича центрифугалар ишлаётганига оид белгиларни аниқлади. Бу ҳақда МАГАТЭ бош директори Юкия Амано Венадаги бошқарувчилар кенгаши йиғилишида маълум қилган.

«Йонбёндаги тажрибавий атом электростанциясида реактор ишлаётганига доир белгилар топилди. Ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича заводда уранни бойитиш учун кўрсатилган қурилмалардан фойдаланилаётганига доир ҳолатлар аниқланди», - дея Аманонинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Жанубий Корея КХДР фитналар туфайли иқтисодий таназзулга юз тутиши ҳақида маълум қилганди.