АҚШда комикслар муаллифи ва Marvel сайёрасидаги Росомаха персонажи яратувчиларидан бири Лен Уэйн вафот этди. Сценарийнавис 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди. "Life" ёзувчи Брайан Майкл Бендис хабарига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди. 

Манбага кўра, Уэйн охирги вақтда бир неча жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, улардан бири умуртқа поғонаси соҳасида бўлган. Бундан ташқари, унинг товонига йиринг йиғилган. Шундай бўлса-да, комикслар муаллифининг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган. 

Таъкидлаш жоизки, Лен Уэйн Росомахани рассом Дон Рамита ва Герб Тримплар билан бирга ишлаган. "Х одамлар" комикслар экранизациясида Росомаха ролини ижро этган Хью Жекман сценарийнависнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.