АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатлар давлат котиби бўлганида Шимолий Кореяга ядро қуроли бўйича тадқиқотлар олиб боришга имкон берди ва шу тариқа бу давлат шундай қуролни яратди. Бу ҳақда Трамп твиттерда ёзган.

«Ҳиллари давлат котиби бўлган пайтида Шимолий Кореяга ядро қуролини тадқиқ қилиш ва яратишга имкон берганидан сўнг, яна мени танқид қилмоқда», - дея ёзган Трамп.

Аввалроқ Трамп БМТ минбаридан туриб "Ракета-инсон" ўзи ва ўз режими учун "суиқасд" миссиясини амалга ошираётгани ҳақида маълум қилганди.