Перу терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмаси учун Янги Зеландияга қарши ўйинларда умумий ҳисобда ғалаба қозонди ва 32-йўлланмага эга чиқди.

Жамоаларнинг Лимада ўтган жавоб учрашувида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Жефферсон Фарфан (27-дақиқа) ва Кристиан Рамос (65) муаллифлик қилишди.

Ўтган ҳафтада Веллингтонда ўтказилган биринчи ўйинда голсиз дуранг ҳисоби қайд этилганди - 0:0.

Шу тариқа, перуликлар 1982 йилдан буён илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

Россия мундиали учун қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни Москвада ўтказилади, турнир 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 8 шаҳридаги 11 стадионда бўлиб ўтиши белгиланган.

ЖЧ-2018 саралаши
Плей-ффф
Жавоб ўйинлари

Перу – Янги Зеландия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 28 Фарфан, 2:0 – 65 Рамос.
Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Адвинкула, Родригес, Куэва (Села, 86), Тапия, Поло (Каррильо, 74), Фарфан, Флорес, Руидиас (Йотун, 66).
Янги Зеландия – Маринович, Рид, Дюрэнт (Брокки, 77), Уинн, Бокселл, Льюис (Рохас, 59), Колви, Туилома (Вуд, 46), Томас, Барбарусес, Макглинчи.
Огоҳлантиришлар: Томас (19), Флорес (22), Рамос (75), Гальесе (80).
Биринчи ўйин – 0:0