Шимолий Корея "ўзининг илк баллистик ракетали сув ости кемасини барпо қилиш учун тиғиз иш жадвалига риоя қилмоқда". 38 North веб-сайтига жойлаштирилган суратлар таҳлили шундай дейишга асос бўлмоқда, деб ёзмоқда BBC.

Суратлар Шимолий Кореянинг бир неча йиллардан бери сув ости қитъалараро баллистик ракеталарни ишлаб чиқишни ривожлантираётганидан далолатдир. 

Пхеньян аллақачон сув ости кемасининг прототипи ҳамда ракетани учирадиган сув ости баржасига ҳам эгалиги яққол кўринади. Аммо янги суратларда КХДРнинг шарқий соҳилларидаги Синпо бандаргоҳидаги қурилиш майдони кенгайтирилгани яна бир ракета ташувчи сув ости кемаси барпо этилаётганидан дарак беради. 

Тасвирларда 2 та йирик айлана иншоотлар ҳам кўзга ташланади. У сув ости кемасининг босим корпусига ўхшайди. 

Сунъий йўлдошдан олинган суратлар 2017 йил мобайнида йирик қурилиш майдонига катта ўлчамдаги бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг олиб борилаётгани ва у ердан олиб чиқилаётганини кўрсатади, дейилади 38 North сайтида.