Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида 2017-2018 йиллар қиш мавсумида транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, қиш мавсумида об-ҳавонинг ноқулай шароитида «Қамчиқ» довонидан ўтувчи йўловчилар учун Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Оҳангарон тумани ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида ташкил этилган фуқароларни қабул қилиш пунктлари ҳолати ва яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари захираси кўздан кечирилди.

Фото: ФВВ

Шунингдек, А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонининг барқарор фаолият кўрсатишини, довон орқали автотранспорт воситалари ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳамда узлуксиз ҳаракатларини таъминлашга жалб этилган хизматларнинг техникалари созлиги, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг тегишли асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати ҳам текширилди.

Фото: ФВВ

Хабарда қайд этилишича, қиш мавсумида А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонининг узлуксиз фаолият кўрсатиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан доимий назоратга олинган.