19:00 / 26.04.2024
3248
Реклама

Beeline Uzbekistan ва Setanta Sports: чегарасиз спорт олами

Beeline Uzbekistan етакчи халқаро спорт сервиси Setanta Sports билан ҳамкорликда ўз мижозлари учун қўшма хизматни ишга туширди.

Барча спорт ишқибозлари учун ажойиб янгилик — digital-оператор Setanta Sports хизматининг барча контентидан чексиз фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Янги хизмат ёрдамида фойдаланувчилар футбол, ​​баскетбол, UFC, MMA, хоккей ва бошқа кўплаб спорт оламидаги барча муҳим спорт ҳодисаларини кузатиб боришлари мумкин бўлади.

Реал вақт режимида жонли трансляциялар — ҳаяжонли голлардан драматик нокаутларгача, шунингдек, энг яхши лаҳзалар, ёзиб олинган ўйинлар ва муҳим ҳодисаларни исталган вақтда нафақат смартфон, балки планшет, компьютер ва Smart TV’да ҳам кўриш мумкин бўлади.

Мухлислар барча воқеалардан хабардор бўлишлари янада осонлашади: энди эксклюзив контент, янгиликлар, шарҳлар, интервьюлар ва спорт юлдузларининг биографиялари ҳар доим қўл остида бўлади.

Ва энг муҳими, digital-операторнинг смартфондан фойдаланувчилари мижозлари интернет-трафикни сарфламасдан сервисдан фойдаланишлари мумкин.

«Биз биламизки, кўплаб мижозларимиз учун спорт нафақат севимли машғулот, балки ҳаёт тарзидир. Шу боис, биз Setanta Sports хизматини ишга туширдик, бу уларга барча ҳодисалардан хабардор бўлиш, севимли жамоалари ва юлдузларини кузатиб бориш, томошадан максимал даражада ҳис-туйғуларга эга бўлиш имконини беради», — дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Setanta Sports хизматига уланиш осон, бунинг учун *888# териб, Setanta Sports сервисида рўйхатдан ўтиш лозим.

Хизмат ҳақида батафсил маълумот digital-оператор сайтида.

  ***

 Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

 VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

 Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Top