21 Май

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан қўпориб ташланганди.

Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳоли илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланган. 

19 Май

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» сувсиз қоладиган манзиллар рўйхатини эълон қилиб, бу ҳудудларга махсус техникаларда сув етказилишини маълум қилган.

Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди. У Monza автомобили билан ҳам тўқнашган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

17 Май

У майда безорилик, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик каби ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган.

16 Май

Шота Руставели - Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур - Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ишларнинг асосий қисми май ойидан сентябр ойигача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади.

15 Май

Катта дарахтлар касалланиб, айримлари тепа қисмидан қуриб келишни бошлаяпти. Дендролог олиманинг фикрича, шаҳар ҳокимлиги, Экология ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари мутахассислари гуруҳ тузиб, зудлик билан дарахтларни асраб қолиш чорасини кўрмаса, пойтахтликлар секин-аста дарахтлардан ажралиб боради.

Интернетда видеоси тарқалган ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги 50-мактабда содир бўлган. Мактабга ўзбошимчалик билан автомобилида киргани айтилган ошхона ходими мактаб қўриқчиси билан муштлашган ва жароҳатланган. Воқеадан кейин қўриқчи бошқа жойга ишга ўтказилди.

11 Май

Мирзо Улуғбек туманида 20 ёшли ҳайдовчи Malibu машинасида пиёдани уриб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9 Май

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Янги Ўзбекистон боғида мушакбозлик уюштирилади.

Кўпроқ янгилик
Top