Ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ҳайфсан олди. У 3 май куни ўтказилган йиғилишда асабларини жиловлай олмаган.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.
У суд иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдорга жазо қўлланишида енгиллик қилишни ваъда бериб, пул олган.
Фарғонада алиментдан қочиб юрган эркак Тошкентдаги уй қудуғидан топилди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Volkswagen ва Spark машиналари ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 21 ёшли ҳайдовчи вафот этган.
Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида юз берган ёнғинда нақшли масжид эшиги, Англия қуролсозлари томонидан ясалган милтиқ қўндоғи буткул ёниб кетган ҳамда бир қанча тарихий экспонатлар зарарланган. Ҳозирда етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.
Турли ҳудудларда ҳоким ўринбосари, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Фарғона шаҳридаги мактаблардан бирида аёл маст ҳолатда мактабда жанжал кўтарди. У бундан олдин ҳам бир неча марта мактабда жанжал чиқариб, тартибни бузган. Ҳозирда аёл диспансернинг ҳушёрлаштириш бўлимида.
Боғдод тумани Самарқанд қишлоғида оддий оиланинг икки фарзанди Фарғона шаҳридаги президент мактабига ўқишга кирган. Даромади новвойчиликдан бўлган ота-она фарзандлари камоли учун тинмай меҳнат қилади. “Иморат қурмасак-да, бор маблағимизни ўғилларимизнинг билим олиши учун сарфлаяпмиз, улар новвойхонада қийинчиликни ҳис қилиб улғайишди”, дейди ота.
Ҳожиакбар Мухторжонов Фарғона вилояти Риштон туманида ўқув маркази очиб 16 кишини иш билан таъминлаган. Марказда айни пайтда 400 нафарга яқин ўқувчи турли фанлардан таҳсил оляпти. “18 ёшимда ўқув маркази очиб мустақил даромадга киришимга отам ишонмаган эди”, дейди Ҳожиакбар.
Йигитлар соғлом бўлса-да, ногиронлик аравачасида жамоатчилик жойларида навбати билан тиланчилик қилишган.
Шунингдек, унга камида 3 йил давомида ушбу дарахтларни парвариш қилиш мажбурияти юклатилган.